Главная » 2017 » Июль » 7

Бир қатор санъаткорларнинг илмий даражаси бир поғонага кўтарилди


  • Mirkarimoff
  • 07 Июл 2017(22:52)
  • 732
  • 0

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг магистратура босқичи битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Мазкур битирувчилар орасида турли йўналишларда ижод қилиб келаётган таниқли санъат вакиллари ҳам бор.

Жумладан, актёр Улуғбек Қодиров, клипмейкер Ёдгор Носиров, хонандалар Шароф Муқимов, “Элдидо” гуруҳи аъзоси Элдор Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг магистратура босқичидаги таълимни тугатиб, магистрлик илмий даражасига эга бўлишди.

Фурсатдан фойдаланиб, магистрлик даражасига эга бўлган санъаткорларни табриклаб, келгуси ижодларида муваффақиятлар тилаймиз!

Всего комментариев: 0
avatar