Главная » 2016 » Январь » 10

Бир дақиқада ухлаш усули


  • Admin
  • 10 Янв 2016(17:56)
  • 440
  • 0

Барчаси энг яқин дўстимнинг тўйидан бир ҳафта муқаддам бошланди. Ўшанда мендаги чарчаш ва асабийлашиш юқори чўққига чиққанди. Мен умуман ухлай олмаётгандим. Буларга сабаб тўйда табрик учун чиройли нутқ тайёрлаш ташвишидан эди. Уятчанлигим ва кўпчилик ичида бундай ишни қилиш мен учун даҳшат эди, шу боис оромим йўқ эди.

Ана шундан тунни тонгга улаб ўтказган кунларимдан сўнг ташвишим ҳақида бир танишимдан маслаҳат сўрадим. У менга ёрдам берадиган бир методика ҳақда сўзлаб берди. Мен унинг гапларига ишондим. Чунки у кўпни кўрган, зиёли, аҳлоқ-одобда ҳам бировдан кам жойи йўқ инсон эди. Ростини айтадиган бўлсам, унинг сўзларига кириб кам бўлмадим!

Бу методикани “4-7-8” шаклида эслаб қолса ҳам бўлади.

Қилиниши керак бўлган ишлар:

  • 4 сония давомида бурундан нафас олинг.
  • 7 сония вақт ичида нафасингизни ушлаб туринг.
  • Шундан сўнг 8 сония вақт мобайнида оғзингиздан нафас олинг.

Хаммаси жуда оддий. Бу нафас машқи юрак урушини меъёрга келтиради ва сизни тинчлантиради. Бу усул ғайритабиий кўрингани билан сизга тез ёрдам беради, фақат уни бир неча маротаба такрорлаш керак холос.

Бу қандай ёрдам беради?

Мен бу усулни амалиётда қўллаб кўришга шошилардим. Эртаси куни ўрнимдан туришдан олдин уш машқни бажардим ва 8 сонияга етмай туриб, ўзимни яхши ҳис эта бошладим.

Бу услубнинг таъсири ҳақида нима билиб олдим? Ўзингизда тушкунлик ва диққатпазликни ҳис этсангиз, қонингиздаги адреналин миқдори ошиб кетади, тўғри нафас олиб-чиқариш эса, тезда ва самарали таъсир кўрсатади. Танишим ўргатган бу усул худди юқори сифатли дори воситасидек менга жудаям яхши таъсир кўрсатди. Нафасни ушлаб туриш ва уни секинлик билан чиқариш, юрак уриши ритмини меъёрлаштиради. Бу — физиология.

Бундан ташқари бу тактика ақлингизни сокинлаштиради. Чунки нафас олиб чиқаришингиз учун (ушбу услубда) уларни сонини санаш учун фикрингизни бир жойга жамлашингиз лозим бўлади. Айнан ўша пайтда бунинг самарасини ҳис этмайсиз, лекин марказий асаб тизимингиз бундан роҳатланади ва сиздаги диққатпазлик ҳолати чекинади. Ишонмасангиз исталган ва ўзингиз ишонган неврологдан ушбу усул ҳақида сўранг. У буни тасдиқлайди.

Бу усуллар натижасида бутун танангиз англаб бўлмас роҳат билан қопланади. Бу роҳатнинг номи — хотиржамлик. Таъсир қилиш тезлиги, худди сизни беҳуш одамга ўхшатиб қўяди.

Бу метод билан Гарвард университетининг тиббиёт фанлари доктори Эндрю Вейл шуғулланган. Унинг айтишича, “4-7-8” усули ҳиндларнинг йога усули сифатида қадимдан маълум. Улар бу усулдан тўлиқ енгилликка эришишда фойдаланишган. Шу боис бу усул мутлақо хавфсиздир.

Бу сиз учун аниқ қандай фойда беради?

Агар сизда мени бир пайтлар қийнаётган муаммолар бўлса, шуни иккиланмай айтишим мумкинки, бу усул, аввало, дарров ва тинч ухлашингизни таъминлайди. Ва буни турли вазиятларда ҳам қўлласа бўлади. Масалан, тунда ухлашдан олдин турли ўй-хаёллар қаърида қолиб кетасиз ва кўзингизга уйқу келмайди. Ёки ҳаётингиздаги қандайдир рақобатми, қийин танлов қаршисидами қолганингизда “4-7-8” методикаси сизга ёрдам беради.

Бу каби маслаҳатлар ҳақида кўп эшитгандирсиз ёки ўқигандирсиз. Аммо тўғрисини ўзингиз учун тасдиқлангчи, улардан қай бирини астойдил қўллаб кўргансиз? Жавобини ўзингиз яхши биласиз. Шу боис хамма гап ўзингизда. Ҳаракатда бўлинг.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar