Главная » 2018 » Январь » 2

Биткоин йилни арзонлашдан бошлади


  • Ies_92uz
  • 02 Янв 2018(16:38)
  • 110
  • 0

Ўтган йили биткоиннинг нархи ҳозиргидан анча баланд эди ва ўшандан унинг атрофидаги гап-сўзлар кўпайиб, нархи кўтарила бошлаган эди.

 

Дунёнинг барча биржаларида  2017 йилда бўлиб ўтган  савдоларда криптовалюта ҳисобланган биткоин барча рекорд кўрсаткичларни урди. 

2014 йилдан бери, биринчи марта янги йил биткоиннинг нархи тушиб кетиши билан бошланди.

Кеча, 1 январь куни унинг нархи 13624 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, ҳозирги вақтда 13548 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ўтган йили биткоиннинг нархи ҳозиргидан анча баланд эди ва ўшандан унинг атрофидаги гап-сўзлар кўпайиб, нархи кўтарила бошлаган эди. 

2017 йилнинг декабрида биткоин ўзининг тарихидаги энг баланд нархга, яъни 20 000 АҚШ долларидан баландга кўтарилди. Аммо, кейинчалик унги нархи пастлаб, тўрт кун ичида 13 078 АҚШ долларигача тушиб кетди. 

Биткоиннинг нархи тушиб кетишига экспертларнинг билдирган фикрлари ҳам сабаб бўлмоқда. Чунки, ҳеч бир эксперт биткоиннинг тўлов воситасига айланиб кетишига ишонч билдирмаяпти. 

Всего комментариев: 0
avatar