Главная » 2016 » Январь » 11

Bloomberg: 2016 йилнинг энг ёмон иқтисодиёти Венесуэла бўлади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(18:31)
  • 268
  • 0

Bloomberg агентлиги иқтисодиёти 2016 йилда энг ёмон натижаларни кўрсатадиган давлатлар ўнлигини эълон қилди. Тадқиқот натижалари агентликнинг сайтида чоп этилди.

Унга кўра, энг ёмон иқтисодиётлар рўйхатида биринчилик Венесуэлага тегишли бўлади. Тахминларга кўра, 2016 йилда унинг ЯИМи 3.3 фоизга тушиб кетади.

Акслирейтингда иккинчи ўрин Бразилияга “насиб” қилди (ЯИМ тушиши – 2.5 фоиз). “Кучли” учликка Греция минус 1.8 фоиз рейтинг билан якун ясади.

4-ўринда турган Россияда ЯИМ жорий йилда 0.5 фоизга тушиб кетиши айтилмоқда. Ундан кейин ўринда турган Эквадорнинг кўрсаткичлари ҳам шунақа.

Ўнликка, шунингдек, Аргентина (0 фоиз), Япония (1 фоиз ўсиш), Финляндия (1 фоиз ўсиш), Хорватия (1.1 фоиз ўсиш), Швейцария (1.2 фоиз ўсиш) кирди.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar