Главная » 2016 » Январь » 18

Bloomberg: рубль ва ранд ривожланаётган давлатлар валюталари орасида энг кўп даражада қадрсизланди


  • Admin
  • 19 Янв 2016(00:00)
  • 370
  • 0

Россия рубли ва Жанубий Африка ранди ривожланаётган давлатлар валюталари қадрсизланиши рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллади, деб хабар бермоқдаBloomberg ахборот агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, Россия бюджетининг 50 фоиз даромадини ташкил қилувчи газ ва нефть нархларининг кескин тушиши рублнинг 6,6 фоизга заифлашишига олиб келди. Ҳозирда энергия захираларига нархнинг тушишида асосий омил Эроннинг нефть бозорига қайтиши ва талаб ва таклифнинг номутаносиблиги бўлмоқда.

18 январдаги савдолар вақтида Brent нефти 28 доллардан пастроқ нархда сотилиб, 12 йиллик минимум қийматини янгилади. Агентликнинг таъкидлашича, Россиянинг жорий йил учун бюджети Brent нефтининг ўртача нархи 50 доллар бўлишини инобатга олиб тузилган.

manba:kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar