Главная » 2016 » Январь » 7

БМТ Бош ассамблеяси раиси Шимолий Корея кучни намойиш қилишдан воз кечиши кераклигини айтди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(17:54)
  • 260
  • 0

БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессияси раиси Могенс Люккетофт 6 январда Шимолий Кореяни кучни намойиш қилишдан воз кечиш ва суҳбатлашув йўлига ўтишга чақирди.

У ёзма тарзда Пхеньян томонидан ўтказилган ядровий синов “Корея яриморолидаги вазиятни барқарорсизлаштириши мумкинлигидан” хавотир билдирди.

“Мен Корея Халқ-Демократик Республикасини глобал дунё ва хавфсизликка хавф солувчи кучни кўрсатиш ўрнига ўз мақсадларига эришиш ва суҳбатлашувни танлашга чақираман”, деб айтди Люккетофт.

Люккетофтнинг айтишича, Шимолий Корея ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси ва Халқаро атом энергияси агентлиги қарорида талаб қилинганидек ядровий қурол ва баллистик ракеталарни ишлаб чиқишдан воз кечиши зарур.

Люккетофт, шунингдек, “инсониятга хавф солувчи” оммавий қирғин қуролларининг тўлиқ йўқ қилиниши кераклигини айтиб ўтди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar