Главная » 2016 » Январь » 4

БМТ бош котиби Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишини қоралади


  • Admin
  • 04 Янв 2016(02:01)
  • 351
  • 0

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Саудия Арабистонида террорчиликда айбланган 47 киши, жумладан шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишидан қаттиқ ранжиган ва олий жазо чорасининг қўлланишига қарши эканлигини айтган. Бу ҳақда журналистларга бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.   

Дюжаррикнинг айтишича, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан чиқарилган жазо ҳукмларининг адолатлилиги кўплаб саволларни туғдиради. “Нимр ан-Нимр ва бир қатор қатл этилган маҳбуслар айбловлар характери ва жараённинг адолатлилиги билан жиддий ташвиш уйғотган суд жараёни якунларига кўра ўлим жазосига маҳкум қилинган”, дейилмоқда баёнотда.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, Пан Ги Мун ан-Нимр масаласини Саудия Арабистони раҳбарияти билан бир неча бор муҳокама қилган. Бош котиб ўлим жазосига қарши чиқди ва Саудия Арабистонини ўлим жазосидан воз кечишга чақирмоқда.

Қатл этилган имом тенгҳуқуқлилик ва қиролликнинг шарқида яшовчи шиаларнинг таҳқирланишига қарши констутицион ислоҳотлар учун ҳаракатнинг бош илҳомлантирувчи шахсларидан бўлган. Имом 2012 йил 8 июлда оммавий норозилик намойишлари ва бетартибликларга ундаш айблови билан ҳисбга олинган ва 2014 йил октябрида ўлим жазосига маҳкум қилинганди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar