Главная » 2016 » Январь » 7

BMW автоматик бошқариладиган родстер прототипини намойиш этди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:12)
  • 230
  • 0

BMW компанияси Лас-Вегасда ўтаётган CES-2016 кўргазмасида i Vision Future Interaction ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиль прототипини намойиш этди. i8 Spyder концептуал родстери негизига қурилган янги машина автоном бошқариладиган машиналар интерьери қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлигини намойиш этиб беради.

Концепт-кар янги авлод проекцион дисплейига эга бўлди. Ушбу дисплей ҳаракат тезлиги, тезлик чекловлари, навигатор кўрсаткичларини акс эттиради.

Олд панелда катта 21 дюймли экран жойлашиб, у йўл шароитлари ҳамда ҳаракатнинг бошқа иштирокчилари ҳақидаги ахборотни акс эттиради. Машина бутунлай автоном ҳаракатланганида экран орқали фильмлар кўриш ёки интернетга кириш мумкин бўлади.

Олдинда имо-ишораларни таниш датчиклари ўрнатилган бўлиб, улар қўл ҳаракатлари асосида бошқарувни белгилаб беради.

BMW i Vision Future Interaction уч режимда ҳаракатланади: Pure Drive, Assist Mode ва Auto Mode. Биринчи ҳолатда бошқарув ҳайдовчи назорати остида бўлади, иккинчи режимда бир қатор ёрдамчи тизимлар ишга туширилади. Ниҳоят, учинчи режимда машина мустақил ҳаракат қилади: электроника руль бошқарувини, акселератор ва тормозни назорат қилади. Бу режимда руль гардишида кўк рангли датчиклар ёнади, улар машина ҳайдовчи бошқарувисиз ўта олмайдиган йўл участкаларига яқинлашганида қизил тусга киради.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar