Главная » 2016 » Январь » 12

BMW автомобил сотиш бўйича янги рекорд қайд этди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:21)
  • 283
  • 0

Германиянинг BMW автоконцерн 2015 йилда автомобил сотиш бўйича янги рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақда MarketWatch нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, 2015 йилда концерн MINI бренди остидаги машиналарни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 2,25 млн дона автомобил сотган. Натижада савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга ўсган. 2014 йилда компания 1,9 млн дона машина сотган ва бу 2013 йилга нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ кўрсаткични ташкил қилган.

BMW мотоциклларининг савдоси 11 фоизга ошган бўлса, Rolls-Royce люкс автомобиллари савдоси 7 фоизга камайган.

Теги: BMW автомобил сотиш бўйича янги рек

Всего комментариев: 0
avatar