Главная » 2016 » Январь » 7

Ботир Яминовнинг “Омад”и


  • Admin
  • 07 Янв 2016(18:08)
  • 364
  • 0
2016-йилни қизғин ижод билан бошлаб олган Ботир Яминов жорий йилда унинг мухлисларини жуда кўп янгиликлар кутаётгани ҳақида маълум қилди. Айни дамда бир қатор янги қўшиқлар ҳамда видеоклиплар устида иш олиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Тез кунда ана шундай ижод маҳсулларидан бирини хонанда омма эътиборига ҳавола этиш арафасида. “Омад” деб номланган мазкур композициянинг матн ва мусиқаси Шохжаҳон Эргашевга тегишли. Унга Суннат Аҳмедов томонидан мусиқий сайқал берилган. Маълумотларга қараганда, бу қўшиққа Ботир Яминов ҳаттоки видеоклип тасвирга олдиришга ҳам улгурган. Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар режиссёрлигида тасвирга туширилган клипни тез кунда сайтимиз орқали биринчилар қаторида томоша қилишингиз мумкин.
Всего комментариев: 0
avatar