Главная » 2016 » Январь » 7

Brent нефтининг бир баррели 35 долларлик кўрсаткичдан пастлади


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:05)
  • 245
  • 0

Лондондаги ICE биржасида фьючерс савдоларида 2016 йил февралида етказиб бериладиган Brent маркали нефтнинг баҳоси 4,1 фоизга пастлаб, 2004 йилдаги минимум – бир баррели учун 34,92 долларга тушиб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Мутахассислар фикрича, нефть котировкаларига Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат компаниясининг Европадаги истеъмолчилар учун ўз нефтининг асосий навларига белгиланган чегирмаларни ошириш тўғрисидаги қарори катта таъсир кўрсатди.

"БКС Экспресс" эксперти Василий Карпутиннинг таъкидлашича, Шимолий-Ғарбий Европа мамлакатлари учун нефть нархи 0,6 долларга тушаётган бўлса, Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатлари учун бир баррел нефть баҳоси 0,2 долларга арзонламоқда.
Шу билан бирга, америкалик харидорлар учун Extra Light маркали нефть баррели 0,5 долларга арзонлари.

Всего комментариев: 0
avatar