Главная » 2015 » Ноябрь » 18

Британияда яшовчи эр-хотин дунёдаги энг кекса жуфтлик сифатида эътироф этилди


  • News
  • 18 Ноя 2015(19:36)
  • 391
  • 0
Британиялик эр-хотин Жорж Кирби ва Дорин Лаки дунёдаги энг кекса жуфтлик номини қўлга киритди.

103 ёшли эр ва 91 ёшли аёлнинг бу натижаси Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди.

Уларнинг турмуш қуришган пайтдаги умумий ёши 194 йил 280 кунни ташкил қилди.

«Агар сиз ўз жуфтингизни қидириш учун вақт ўтган деб ҳисобласангиз, бу икки жуфтлик сизга муҳаббатни топиш ҳеч қачон кеч бўлмаслигини исботлаб туради», – дея ёзади нашр.

Газетада берилган хабарга кўра, Кирби ва Лаки 1988 йилдан буён бирга яшаб келишаётганди ва фарзандларининг босими натижасида турмуш қуришга қарор қилишган. Никоҳ маросими 2015 йилнинг июнь ойида Истборндаги Langham меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Тўй куёвнинг туғилган куни билан бир кунда бўлиб ўтган.

«Мен ҳаётимизнинг қолган қисми бирга ўтишини аниқ айта олишим мумкин», – дейди Кирби.

Янги келин-куёвлар бу кўрсаткични рўйхатга олишни беш ой давомида кутишларига тўғри келди. Олдинги рекордчиларнинг умумий ёши 191 йил 126 кунни ташкил қилганди.

Теги: Британияда яшовчи эр-хотин дунёдаги

Всего комментариев: 0
avatar