Главная » 2016 » Март » 23

БРЮССЕЛ ВА ПАРИЖДАГИ ТЕРАКТЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИКДА АЙБЛАНАЁТГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ


  • voydodaxek
  • 23 Мар 2016(23:52)
  • 454
  • 0

Бельгия пойтахти полицияси Париж ва Брюссел шаҳридаги терактларни содир этганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Анча пайтдан бери қидирувда бўлган Нажим Лахрау иккала шаҳарда содир этилган терактлар учун портловчи мослама тайёрлагани маълум бўлди.

Нажим Лахрау Брюсселнинг Андерлехт  туманида қўлга олинган. Мазкур маълумотни полиция тасдиқлаган.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Париждаги терактларни содир этган террорчилар яшаган уйдан унинг ДНК намуналари топилган. Лахрау сентябрь ойида Париж шаҳрида юз берган терактлар ташкилотчиси Солиҳ Абдусалом билан Венгрияга келган.

Аввалроқ, Брюссел метроси ва аэропортидаги терактларни ака-ука террорчилар – Иброҳим ва Холид Бахраулар содир этганлиги маълум бўлган эди.

Всего комментариев: 0
avatar