Главная » 2015 » Декабрь » 29

Бу уй Москвадаги бир хонали квартирадан арзон туради


  • News
  • 29 Дек 2015(22:25)
  • 876
  • 0

Бугунги замонда глобал муаммога айланиб улгурган экология муаммоси ҳар жабҳада оқилона иш тутишга ундамоқда. Атроф-муҳитни ифлослантирмаслик, ерости захираларини асраш мақсадида олимлар ва ихтирочилар турли усулларни таклиф этишмоқда. Экологик уйлар қуриш ҳам урфга айланмоқда. Ана шундай экологик ва арзон уйлар Россиянинг Москва вилоятида қурила бошланди.

Арзонгина яримшар-уйлар экологик ва табиий хомашёлардан бунёд этилмоқда. Бу уйларни қуришда ишлатилган 95 фоиз хомашё табиийдир.

Икки қаватли гумбаз уйларнинг майдони 34дан 300 квадрат метргача етади.

Уйнинг ҳажми унинг сифатига таъсир кўрсатмайди, қайрағочдан қилинган черепица томнинг 1 квадрат метри700 килограммоғирликдаги қорни кўтариши мумкин.

Уйнинг поли исийди, лекин бу совуқ қишда ҳам бутун уйни иситишга етади.

Лойиҳа ижодкорларининг айтишларича, гумбаз шаклидаги уйни иситиш учун оддий уйга нисбатан икки баравар кам электр энергияси сарфланади.

Бундан ташқари, бу уйнинг чиройли ташқи кўринишга эга, экологик ва Москвадаги бир хонали квартирага нисбатан арзон туради.

Уйнинг кўринишига ўзингиз баҳо беринг.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar