Главная » 2017 » Июнь » 23

#Бугун: Атлантика устида самолётдаги йирик теракт натижасида 329 киши ҳалок бўлган


  • Ies_92uz
  • 23 Июн 2017(14:08)
  • 848
  • 0

Инсон миясининг тўқималари биринчи марта кўчириб ўтказилди.

 

Бугун 23 июнь – йилнинг 174-куни. Йил якунига 191 кун қолди.

Байрамлар
 
БМТ Давлат хизматчилари куни.
 
Халқаро Олимпия Қўмитаси куни.
 
Латвия – Лиго куни.
 
Люксембург – Буюк герцог (туғилган) куни.
 
Қозоғистон – Полиция куни.
 
Молдова – Суверенитет эълон қилинган кун.
 
Украина – Давлат хизматчилари куни.
 
Эстония – Ғалаба куни.
 
Воқеалар
 
1771 йил – Испанияда коррида (буқалар жанги) вақтида биринчи матадор ҳалок бўлди – Хосе Кандидо Экспозито.
 
1803 йил – Роберт Фултон Париждаги Сена дарёсида биринчи пароходни намойиш қилди.
 
1846 йил – бельгиялик Адольф Сакс саксофонга патент олди.
 
1860 йил – АҚШ махфий хизмати ташкил қилинди.
 
1894 йил – Парижда Пьер де Кубертен Халқаро Олимпия Қўмитасига асос солди.
 
1956 йил – Жамол Абдул Носир Миср президенти бўлди.
 
1985 йил – террорчилар Атлантика океани устида “Air India” компаниясининг Boeing 747 самолётини портлатишди. Натижада 329 киши ҳалок бўлди. Бу 11 сентябргача бўлган энг катта самолёт портлаши ва энг йирик терактдир.
 
1998 йил – инсон миясининг тўқималари биринчи марта кўчириб ўтказилди.
 
2004 йил – Япония ҳукумат комиссияси тадқиқот мақсадида инсон эмбрионини клонлаштиришга рухсат берди.
 
2016 йил – Буюк Британия фуқаролари референдумда Европа Иттифоқидан чиқишга овоз берди.
 
Туғилганлар
 
1763 йил – Жозефина де Богарне, Франция императори, Наполеон Бонапартнинг биринчи рафиқаси.
 
1903 йил – Луи Сенье, француз актёри.
 
1945 йил – Жон Гаранг, Судан вице-президенти.
 
1947 йил – Брайан Браун, австралиялик актёр.
 
1965 йил – Валерий Меладзе, қўшиқчи, Россияда хизмат кўрсатган артист.
 
1972 йил – Зинедин Зидан, машҳур француз футболчиси, “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи.
 
1972 йил – Сельма Блэр, америкалик актриса.
 
1976 йил – Патрик Виейра, француз футболчиси
 
1984 йил – Даффи, поп-қўшиқчи.
 
1995 йил – Данна Паола, мексикалик қўшиқчи ва актриса.
 
2004 йил – Мана Асида, япон актрисаси ва хонандаси.
 
Вафот этганлар
 
79 йил – Веспасиан, Рим императори.
 
1691 йил – Сулаймон II, турк султони.
 
1981 йил – Зара Леандер, швед ва немис киноактрисаси ҳамда хонанда.
 
2011 йил – Питер Фальк, америкалик актёр (“Коломбо” сериалидаги лейтенант Коломбо).

Всего комментариев: 0
avatar