Главная » 2018 » Январь » 2

Бугун Бекободда кучли шамол бўлиши кутилмоқда


  • Ies_92uz
  • 02 Янв 2018(16:35)
  • 109
  • 0

Бекобод шаҳри ҳудудида шамол тезлиги 22-25 м/с (79-90 км/с) гача кучайиши кутилмоқда.

 

Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилишларича, бугун, 2 январь куни республика ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с (25-43 км/с) тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с (54-72 км/с) гача кучайиши мумкин.
 
Бекобод шаҳри ҳудудида шамол тезлиги 22-25 м/с (79-90 км/с) гача кучайиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан кучли шамол вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилишларини сўрамоқда. 

Всего комментариев: 0
avatar