Главная » 2017 » Май » 29

#Бугун: Шоҳруҳхон 32 ёшни қарши олди


  • Ies_92uz
  • 29 Май 2017(16:06)
  • 465
  • 0

Бугун 29 май – йилнинг 149-куни. Йил якунига 216 кун қолди.

Байрамлар
 
БМТ Халқаро тинчлик ўрнатувчилар куни.
 
Бутунжаҳон соғлом овқат ҳазм қилиш куни.
 
Доминикан Республикаси – Оналар куни.
 
Россия – Ҳарбий автомобилчилар куни. Божхона хизматчилари фахрийлари куни.
 
Қирғизистон – Қуролли кучлар куни.
 
АҚШ – Висконсин куни.
 
Воқеалар
 
1453 йил – Султон Маҳмуд II бошчилигида турк армияси Константинополни қамал қилди.
 
1807 йил – Мустафо IV Усмонийлар империясига султон бўлди.
 
1832 йил – Канадада расман Ридо канали очилди, у Оттава дарёсини Онтарио кўли билан боғлайди.
 
1848 йил – Висконсин АҚШ штати бўлди.
 
1903 йил – Петербургда Троицкий кўприги тантанали равишда очилди.
 
1916 йил – АҚШ президентининг расмий байроғи тасдиқланди.
 
1990 йил – Борис Ельцин Россия Олий Кенгаши раиси этиб сайланди.
 
2003 йил – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) иштирокчи-давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этди. Музокаралар сўнгида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-давлатлар раҳбарлари Декларацияси қабул қилинди.
 
2005 йил – Францияда ўтказилган референдумда Европа конституциясига қарши овоз берилди.
 
2009 йил – АҚШ Президенти Оқ уйда киберхавфсизлик бўлими тузилгани ҳақида хабар берди.
 
Туғилганлар
 
1630 йил – Карл II, Англия ва Шотландия қироли (1660–1685 йилларда).
 
1855 йил – Дэвид Брюс, инглиз микробиологи, паразитолог, касаллик қўзғатувчи бактерияларни аниқлаган олим.
 
1917 йил – Жон Кеннеди, АҚШнинг 35-президенти
 
1920 йил – Жон Харсаний, венгер иқтисодчиси, 1994 йилда иқтисод соҳасида Нобель мукофоти билан тақдирланган олим.
 
1953 йил – Александр Абдулов, рус театр ва кино актёри.
 
1958 йил – Аннет Бенинг, америкалик актриса.
 
1981 йил – Андрей Аршавин, россиялик таниқли футболчи.
 
1979 йил – Ирода Дилроз, ўзбекистонлик эстрада хонандаси.
 
1985 йил – Шоҳруххон, ўзбек эстада қўшиқчиси ва актёри.
 
Вафот этганлар 
 
2010 — Деннис Хоппер, америкалик актёр ва кинорежиссёр.
 
2011 йил – Сергей Васильевич Багапш, 2005 йилдан Абхазия Республикаси президенти.

Всего комментариев: 0
avatar