Главная » 2018 » Январь » 8

Буюк Британия парламенти аъзолари фаҳш сайтларга киришга уринганлар


  • Ies_92uz
  • 08 Янв 2018(16:36)
  • 130
  • 0

Вестминстер тармоғи фаҳш сайтларни ёпиб қўяди ва парламентдаги компьютерларнинг бундай сайтларга кирмаслигини таъминлайди.

 

Буюк Британия ўзининг консерватив киборлари ва парламенти билан бутун дунёга машҳур.
 
Лекин, 2017 йилнинг охирида Буюк Британия парламентига ўрнатилган интернет тармоғи тизими орқали 160 марта фаҳш сайтларга киришга уриниш бўлган, деб хабар бермоқда The Sun нашри.     
 
Умуман, парламентга ўтган йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган охирги сайловлардан кейин, парламентдаги тармоққа уланган компьютер, планшет ва телефонлардан жами 24 473 маротаба фаҳш сайтларга киришга уриниш бўлган. 

Вестминстер тармоғи фаҳш сайтларни ёпиб қўяди ва парламентдаги компьютерларнинг бундай сайтларга кирмаслигини таъминлайди.
 
2016 йил давомида бундай уринишларнинг сони 113 208 марта, ундан бир йил олдин эса 213 020 мартани ташкил қилган.  
 
Британия парламенти Матбуот котибининг маълум қилишича, фаҳш сайтларга киришга бўлган бундай уринишлар атайлаб содир этилмаган.
 
Вестминстер тармоғига британия парламентининг юқори ва қуйи палатаси депутатлари ва уларнинг ходимлари уланган. 

Всего комментариев: 0
avatar