Главная » 2016 » Март » 8

Чагаев – Браун жангида вақт ҳисоблагичлари Руслан Чагаев фойдасига ишлади


  • voydodaxek
  • 08 Мар 2016(10:45)
  • 589
  • 0

Sovsport.ru портали 5 март куни Грознийда Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасидаги жанг вақтида кузатилган ноодатий ҳолат ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, Чагаев – Браун жангида 6-раунд белгилангандан 16 сония узоқроқ, 7-раунд эса 43 сония камроқ давом этгани қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жангнинг 10-раундида Чагаев кучли зарба ўтказиб юборди ва оёққа тургач яна бир неча зарбаларни ўтказиб юборгандан кейин рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа Браун техник нокаут билан жанг ғолиби деб топилди.

Жангнинг 6- ва 7-раундларида эса ноодатий ҳолат кузатилгани қайд қилинмоқда.

6-раунднинг 2-дақиқа 22-сониясида Чагаев Браунни нокдаун ҳолатига учратди, бироқ зарба Браунни мувозанатдан чиқара олмади. Бу ерда кўпроқ Браун оёғида нотўғри ҳаракатлангани нокдаунга сабаб бўлган. Чагаевда рақибини янада мушкул вазиятга туширишга анчагина вақт бор эди. Қоидага кўра, вақт ҳисоблагичи раунд тугашига 10 сония қолганда экранлардан йўқолади. Шу вақт оралиғида Чагаев рақибига бир нечта зарба беришга улгурди. Кейинроқ аниқланишича, қолган 10 сония ўрнига жанг 16 сонияга узоқроқ, яъни 26 сония давом этган.

Бу ерда секундант-ҳакам вақтни ҳисоблашда янглишган бўлиши мумкин, деб тахмин қилиш ҳам мумкин. Бироқ 7-раундда вақтнинг нотўғри ҳисобланиши яна бир бор кузатилди. Бироқ энди раунд белгилангандан узоқроқ эмас, балки анчагина қисқа давом этди. Чагаев раунднинг бошида ва ўртасида бир нечта зарбаларни ўтказиб юборди ва раунд кутилмаганда 43 сонияга камроқ давом этди. Яна Чагаев фойдасига.

Жангни шарҳлаётган Григорий Стангрит ва Борис Скрипконинг бу ҳолатдан тиллари калимага келмай қолгани исталган сўзлардан кўра вазиятнинг қалтислигини яхшироқ изоҳлайди", дейилади хабарда.

Қандай қилиб шундай хатога йўл қўйиш мумкин, деган саволлар туғилди. Бирор томонга 5 сонияга адашиш мумкиндир, бироқ шундай катта фарққа адашиш ақлбовар қилмас ҳолатдир, дейилди. Замонавий боксда ҳали бундай ҳолат кузатилмаган.

Кўп йиллик тажрибага эга рефери Пэт Расселл шу тариқа Тимоти Брэдли – Жесси Варгас жангини тўхтатганди. Кейинроқ торрентларда бу борада "Жанг тўлиқ юкланмаган, охирги 5 сония қани?", деган киноялар ҳам билдирилганди.

Бироқ Грознийда юз берган ҳолат "ҳеч қандай дарвозага сиғмайди", деб таъкидланмоқда порталда.

Теги: Чагаев – Браун жангида вақт ҳисобла

Всего комментариев: 0
avatar