Главная » 2016 » Январь » 4

"Челси" 2016 йилни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади


  • Admin
  • 04 Янв 2016(02:05)
  • 670
  • 0

3 январь куни Лондоннинг икки жамоаси "Кристал Пелас" ва "Челси" ўртасида АПЛнинг 20 тури доирасида дерби баҳси ўтказилди.

Ўйинда "Челси" тўла устунлик қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қилди.

Ўйиннинг 15 дақиқасида "Челси"нинг асосий ўйинчиларидан бири Эден Азар жароҳат олиб ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди ва унинг ўрнига майдонга Педро Родригес туширилди.

Ўйиннинг 29 дақиқасида Оскар ҳисобни очди.

Иккинчи таймда эса Виллиан ва Диего Коста томонидан урилган голлар ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди.

Эндиликда, "Челси" ҳисобидаги очколар сонини 23тага етказиб, 14 ўринга кўтарилди. "Кристал Пелас" эса 31 очко билан еттинчи ўринда қолди.

Кристал Пэлас – Челси 0:3

Голлар: 0:1 – 29 Оскар, 0:2 – 60 Виллиан, 0:3 – 66 Диего Коста.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Уорд, Дилэйни, Суаре, Заа, Макартур, Единак (Ледли, 67), Ли Чун Юн (Уильямс, 80), Панчон, Кэмпбелл (Шамах, 67).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Зума, Азар (Педро, 16), Фабрегас, Виллиан, Оби Микел, Оскар (Матич, 88), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Дилэйни (13), Единак (57), Дэнн (80).

Всего комментариев: 0
avatar