Главная » 2016 » Февраль » 3

Chevrolet Spark’нинг седани эълон қилинди


  • News
  • 03 Фев 2016(19:30)
  • 687
  • 0

Деҳлида очилган Auto Expo автосалонида General Motors концерни Chevrolet Spark хэтчбеки асосида ишланган Chevrolet Essentia седанини тақдим этишди.

Кўпгина автомобилсозлар Ҳиндистон бозори учун ўзига хос моделлар ишлаб чиқаришади. Chevrolet Essentia ҳам шу турдаги машиналардан бири бўлиши айтилмоқда. Муқаддам Volkswagen концерни Ameo седанини Ҳиндистон бозорига олиб кирган эди. Аммо, Volkswagen’дан фарқли равишда, Chevrolet янги моделни Ҳиндистондан бошқа бозорларга ҳам олиб кириши мумкин.

Седан Ҳиндистонда Chevrolet Beat номи остида сотиладиган беш эшикли Spark хэтчбеки асосига қурилган.Унинг олд қисми бироз ўзгарган, кузов ўрта устундан бошлаб бутунлай қайта ишланган. Унинг техник тавсифи ҳозирча ошкор қилинмаяпти, унинг узунлиги 4 м дан ошмаслиги маълум, холос.

Автомобиль кейинги йилдан конвейерга қўйилади. Седан хэтчбек билан битта конвейерда чиқарилишини инобатга олган ҳолда экспертлар у Beat’дан 1 л ҳажмли 3 цилиндрли дизелли двигателни ҳамда 5 диапазонли механик транмиссияни олишини тахмин қилмоқда. Бошқа бозорлар учун моделнинг бензинли модификацияси ҳам чиқарилиши мумкин, у ҳолда капот остида 1.2 л ли 87 от кучига эга мотор бўлиши кутилмоқда.
Седан иккита хавфсизлик ёстиғига ва MyLink2 мультимедиа тизимига эга бўлади. Унинг Ҳиндистондан ташқари яна қандай бозорларга чиқарилиши номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан эътиборан Россида Chevrolet Spark’нинг қайта ишланган версияси – Ravon R2 хэтчбеки сотувга чиқарилади. Chevrolet Essentia седани Ravon маркаси остида Россияда ҳам сотувга чиқарилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Manba

Теги: Chevrolet Spark’нинг седани эълон қ

Всего комментариев: 0
avatar