Главная » 2016 » Январь » 7

China Nonferrous Gold Тожикистондан қазиб олинган олтиндан биринчи ёмбиларни ишлаб чиқарди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:11)
  • 292
  • 0

Хитойнинг China Nonferrous Gold Limited корпорацияси Тожикистондаги Покрут конидан қазиб олинган қимматбаҳо рудадан тайёрланган дастлабки олтин қуймалари чиқарилганини хабар қилди. Хабарномада таъкидланишича, ёмбилар 29 декабрь куни тайёрланган.

Компания раҳбарияти ушбу воқеани “лойиҳа тарихидаги муҳим сана” деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, яқин орада олтин етказиш суръатлари янада ўстирилади.

Илгарироқ 2015 йилнинг 1 октябридан олтин рудаси қазиб олишнинг биринчи фазаси ишга туширилиши, кунига 2 минг тонна руда қайта ишланиши маълум қилинган эди.

Покрут China Nonferrous Gold (илгариги номи – Kryso Resources) компаниясининг ягона лойиҳасидир. Унга берилган 100 фоизлик лицензия 2030 йил ноябрига қадар амал қилади.

Ваҳдат шаҳри ҳудудида жойлашган Покрут конида 1 млн унция олтин борлиги айтилмоқда. Кон 1972 йили очилган.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar