Главная » 2016 » Февраль » 2

Чорсу, Абу-сахий, Ўрикзор ва Қўйлиқ бозорларида "Барон"ни сотаётганлар назорат қилиняпти


  • voydodaxek
  • 03 Фев 2016(00:55)
  • 595
  • 0

“Барон” фильми борми, деб бир қанча одамлар келиб сўрашмоқда, бироқ барча диск сотувчилар ичидан зил кетганча бош чайқатишмоқда”.

 

“Qalampir.uz” сайтининг “Мобил мухбир” лойиҳасига йўлланган хабарларга қараганда, айни дамда Тошкентда Абу-сахий, Чорсу, Ўрикзор ва Қўйлик бозорларида ҳуқуқ тартибот органлари – Тошкент шаҳар Ички ишлари бош бошқараси ходимлари ва Давлат солиқ қўмитаси вакиллари иштирокида “Барон” фильмининг контрафакт нусхаларини ноқонуний йўллар билан сотаётган чайқовчилар устидан назорат ишлари олиб борилмоқда.

“Барон” фильми борми, деб бир қанча одамлар келиб сўрашмоқда, бироқ барча диск сотувчилар ичидан зил кетганча бош чайқатишмоқда”, – деб ёзади “Qalampir.uz”га хабар бераётган Бекпўлат Худойберганов. 

Олдинроқ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги  буюртмасига биноан режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Барон” фильмининг контрафакт нусхалари бозорлардаги ноқонуний диск расталарида 5.000 сўмдан сотилётгани ҳақида хабар берган эдик. Контрафакт дискларни сотаётганлар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олингани бирор натижа беришига умид қиламиз. 

Теги: Ўрикзор ва Қўйлиқ бозорларида Барон, Абу-сахий, Чорсу

Всего комментариев: 0
avatar