Главная » 2014 » Декабрь » 28

“Чўқинтирилган ота”нинг уйи 3 миллион долларга сотилади


  • Akhmad
  • 28 Дек 2014(23:30)
  • 588
  • 0

Нью-Йоркнинг Стейтен-Айленд оролида “Чўқинтирилган ота” фильми учун қурилган уй сотилмоқда. Дон Корлеони оиласи истиқомат қилувчи бу уйни 2 миллион 900 долларга баҳоланди.
5 ётоқхона, 7 ювиниш хонаси, тўртта машина учун гараж, бассейн ва тренажер залига эга бу ҳашаматли уй 1930 йили қурилган. Уйнинг бутун майдони 0.2 гектарни ташкил этади, дея хабар бермоқда "Интерфакс"га асосланган darakchi.uz.
Фильмда айнан ушбу уйдан фойдаланишни 1971 йили Стейтен-Айлендлик актер Жанни Руссо тавсия қилган. “Чўқинтирилган ота”да у Дон Корленон Карлонинг куёви ролини ижро этган.
Сотувга қўйилган ерда Карло, шунингдек унинг қизи Вито Корлеон Коннининг тўйлари саҳналараи суратга олинган.
"Чўқинтирилган ота" инсоният тарихида энг яхши фильмлар рўйхатидан доимий равишда жой олиб келмоқда. Фильм “Оскар” мукофотининг “Энг яхши фильми”, “Энг яхши сценарий”, “Энг яхши актерлик иши” каби номинацияларида ғолиб деб топилган. Бундан ташқари яна 17 та номинацияда 19та мукофотни қўлга киритган.
Фильмни тасвирга олиш ишлари 1971 йилнинг ўрталарида тўрт ой давомида амалга оширилган. Премьераси эса 1972 йили бўлиб ўтган. Гарчи бюджети 6 миллион долларни ташкил этса ҳам, ижарада 268.5 миллион тўплашга муваффақ бўлган.

Всего комментариев: 0
avatar