Главная » 2017 » Июнь » 14

Чўғланма лампалар ишлаб чиқариш тўхтатилмоқда


  • Ies_92uz
  • 14 Июн 2017(14:31)
  • 240
  • 0

Ўзбекистон Республикасида чўғланма лампаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш босқичма-босқич тўхтатилади. Бундай лампаларнинг ўрнига люминециент ёки светодиод лампалардан фойдаланиш оммалашмоқда.
 
Люминециент ва светодиод лампалар чўғланма лампаларга қараганда энергия тежаш хусусияти билан афзал. Бундан ташқари, бундай лампаларнинг ёруғлик самарадорлиги чўғланма лампаларга нисбатан 4-5 баробарга юқори, ишлаш давомийлиги ҳам қарийб 10 баробарга кўпроқ.
 
Чўғланма лампаларнинг фойдали иш коэффициенти 5 фоиздан камроқни ташкил этади. Бу электр энергиясининг 95 фоизи иссиқликка, фақатгина 5 фоизи ёритишга сарфланишини англатади. Норматив бўйича ишлаш муддати 1 минг соатга яқин. 


2013 йил декабрь ойида ташкил этилган “EGL-NUR” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси светодиод лампалар ва ёритгичлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири бўлиб, бу ерда ойига 200 минг дона светодиод лампа ва 1000 дона ёритгич ишлаб чиқарилади.
 
Ишлаб чиқарилаётган ушбу тежамкор лампалардан фойдаланиш муддати 30 минг соатдан ортиқ. Бу оддий чўғланма лампадан 30 баробар кўп дегани. Оддий чўғланма лампага нисбатан 9-10 баробар кам энергия сарфлайди. Светодиод лампалар ҳисобидан хонадонларда энергия сарфи бир неча баробар камаймоқда. Бу аҳоли турмуш даражасини яхшилаш билан бирга, мамлакат иқтисодий тараққиётига ҳам хизмат қилади. 

Всего комментариев: 0
avatar