Главная » 2017 » Июнь » 22

#ConfedCup2017: Португалия ва Мексикадан ғалабалар, Роналду Мессига етиб олди


  • Ies_92uz
  • 22 Июн 2017(10:01)
  • 153
  • 0

Кеча, 21 июнь куни Конфедерациялар кубоги турнири “А” гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувлари якунланди. Мазкур турнинг биринчи учрашувида мезбон Россия терма жамоаси Португалияга қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
 
Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида Криштиану Роналду томонидан киритилган гол португалияликларга уч очко келтирди. Португалия ғалаба эвазига ҳисобидаги очколари сонини 4 тага етказиб олди.
 
Роналду эса 2017 йилда урган голлари сонинини асосий рақобатчиси Лионель Месси билан тенглаштириб олди. Ҳар икки футболчи жорий йил клуб ва терма жамоа таркибида 32 та гол уришган. Шунингдек, Роналду Россияга қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси номига ҳам сазовор бўлди.
 
Конфедерациялар кубоги-2017, Москва шаҳри, “Открытие Арена” стадиони
 
Россия – Португалия – 0:1 (0:1)
 
Гол: Роналду 8.
 
Россия: Акинфеев, Самедов, Жикия, Васин, Кудряшов (Бухаров 83), Комбаров (Полоз 68), Шишкин (Ерохин 46), Глушаков, Головин, Жирков, Смолов.
 
Бош мураббий: Станислав Черчесов.
 
Португалия: Руй Патрисиу, Седрик, Пепе, Бруну Алвеш, Геррейру (Элизеу 65), Бернарду Силва, Адриен Силва (Данило 82), Виллиам Карвалью, Андре Гомеш, Криштиану Роналду, Андре Силва (Мартинш 78).
 
Бош мураббий: Фернанду Сантуш.
 
Огоҳлантиришлар: Глушаков 26, Пепе 57, Бернарду Силва 71, Жикия 72, Самедов 76.
 
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Криштиану Роналду
 
Гуруҳнинг иккинчи ўйини эса Мексика ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
 
Унда Шимолий Америка вакилллари Мексика Океания минтақасининг Янги Зелландия терма жамоаси устидан иродали ғалабага эришди.
 
Сочи шаҳри, “Олимпийский стадион Фишт” стадиони.
 
Мексика – Янги Зеландия 2:1 (0:1)
 
Голлар: Хименес, 54, Перальта, 72 - Вуд, 42.
 
Мексика: Талавера, Сальседо (Морено, 33; Маркес, 68), Араухо, Аланис (Эррера, 46), Рейес, Фабиан, Акино, Дамм, Перальта, Хименес, дос Сантос.
 
Бош мураббий: Хуан Карлос Осорио.
 
Янги Зеландия: Маринович, Дюрэнт, Смит, Уинн, Бокселл, Рохас (Барбарусес, 73), Льюис (Туилома, 58), Томас, Вуд, Ингэм (Пэттерсон, 82), Макглинчи.
 
Бош мураббий: Энтони Хадсон.
 
Огоҳлантиришлар: Томас (26), Эррера (90), Бокселл (90), Рейес (90).
 
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Хавьер Акино

Всего комментариев: 0
avatar