Главная » 2016 » Март » 8

“Даракчи”нинг журналисти “Мажнун” фильмини томоша қилиш учун сарфлаган вақтига ачинганини айтди


  • voydodaxek
  • 08 Мар 2016(10:33)
  • 551
  • 0

ЭСИЗ “Мажнун”! "Мажнун" фильмининг тақдимот маросимига бордим. Фильм даҳша-а-ат! Эсиз фильм кўришга сарфлаган вақтим. Бундан баттари бўлмайди!

 

Узоқ вақтдан буён анча шов-шувларга сабаб бўлган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” номли янги фильми кеча, 6 март куни Алишер Навоий номидаги киносаройида томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Премьерада иштирок этган “Даракчи” нашри мухбири, журналист Лайло Рустамова Facebook’даги шахсий саҳифасида фильмни томоша қилишга сарфлаган вақтига ачинганини айтиб, ўз мулоҳазаларини тармоққа ёзиб қолдирди.

“ЭСИЗ “Мажнун”! "Мажнун" фильмининг тақдимот маросимига бордим. Фильм даҳша-а-ат! Эсиз фильм кўришга сарфлаган вақтим. Бундан баттари бўлмайди! Эсиз “Мажнун” деган ном! Тафсилотларига тўхтала олмайман, сабаби бунга ҳам вақтимни кетказишни истамайман, фильмни томоша қилиб, ўзинглар баҳо беринглар!”, – деб ёзади Лайло Рустамова.

Журналист мазкур мулоҳазаларига нисбатан билдирилган фикрларга жавобан бу фильмни кутган кўп сонли мухлислардан бири эканини, ўзбек киносида яхши фильмлар даври келяпти, деб ўйлагани ва умидлари пучга чиққанини айтди. Орадан бироз вақт ўтгач, Лайло Рустамованинг ёзиб қолдирган навбатдаги фикрлари интернет фойдаланувчилари, уни таниган-билганлар, шунингдек, “Мажнун” фильмини муҳокама қилаётганларни ҳайратга солди. Лайло Рустамованинг маълум қилишича, унга премьерага кириш учун таклифнома берган танишига фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов қўнғироқ қилиб, “Лайло Рустамова деган журналистга сен таклифнома бердингми, нега у фильмни ёмонлаб ёзади?”, – деб таъна қилган. Рустамова бу воқеани ҳикоя қилар экан, фильмни томоша қилишга таклифнома билан борган томошабин уни фақат мақтаб ёзиши керак деб қаерда айтилган, шу тўғрими, дея хабар қолдирди. Бироқ кўп ўтмай журналист юқоридаги фикрларини саҳифасидан ўчириб юборди.
Всего комментариев: 0
avatar