Главная » 2016 » Июнь » 29

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ САЙТИДА ОТМЛАРГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИЕНТЛАР СОНИНИ ОНЛАЙН БИЛИШ ИМКОНИ ПАЙДО БЎЛДИ


  • voydodaxek
  • 29 Июн 2016(12:49)
  • 542
  • 0

Хабарингиз бор, 2016/2017 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари 20 июндан бошланди. Бу ҳақда “Uz24.uz” сайти хабар бермоқда.  

Шу муносабат билан Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга туширилди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин.

Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. 

Маълум қилинганидек, жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган.

Теги: ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ САЙТИДА ОТМЛАРГ

Всего комментариев: 0
avatar