Главная » 2017 » Октябрь » 6

Даврон Кабулов қизини туғрукхонадан олиб чиқиш маросимини исрофгарчилик деганларга жавоб берди


  • Mirkarimoff
  • 06 Окт 2017(22:27)
  • 1098
  • 0

Сентябрь ойининг оҳирги кунларида қиз фарзандли бўлган “Милион” жамоаси вакили, телебошловчи Даврон Кабулов қизининг туғруқхонадан олиб чиқиш маросимини дабдабали ўтказгани барчанинг танқидларига сабаб бўлди.


Ушбу танқидларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолат исрофгарчилик эканлиги, ҳамманинг ҳам қурби етмаслиги, бунинг ўрнига шунча ҳаражатни етим-есирларга қилиш мумкинлигини ҳақидаги фикрлар ҳам бўлди.

Даврон Кабулов ушбу фикрларга жавоб қайтарди:

“Яхши тилак билдирган барчага катта раҳмат! Туғруқхонадан олиб чиқиш маросимини исрофгарчилик ва дабдабабозлик сифатида баҳолаганларга эса гапларим бор: Биринчидан, Яратганга шукр, бизни ўғрилик қилиб, бировларнинг дилини оғритиб, фирибгарлик билан кун кўрувчи бандаларидан қилмади. Топган ризқимизни эса касалхонага, прокуратурага ё қарзга ботган кунимизга, зино ёки наша чекишга эмас, мана шунақа яхши сабабларга сарфлайдиганлардан қилганига шукр! Иккинчидан, биринчи марта ота бўлсангиз-у, уйингизга тўртта шар илиб, аёлингизга гулдаста кўтариб боришга фаросатингиз етмаса, сизни орзу-ҳавасли инсон деб ҳисобламайман, аммо, айбламайман ҳам. Чунки, сиз пулни қандай сарфлашингизни муҳокама қилишга менинг хаққим йўқ. Мени ҳолатимда сиз ҳақли эмассиз. Учинчидан, Президент ортиқча маросимлардан тийилишга чақиряпти. Давлат раҳбарининг орқасидан эргашадиган фуқаро сифатида бешик тўйни бекор қилдирдим. Сиз нимани бекор қилдингиз, менга қизиқ? Тўртинчидан, шу пайтгача бирор дўстим фарзандли бўлса (риёга кирмасин) ё машинасини гаплашиб берганман, ё уйини безатишда қатнашганман, ҳеч булмаса фотографни суюнчи сифатида жўнатганман. Ўртоқларимнинг эсидан чиқмаган экан, бири шарчи билан келди, иккинчиси машина юборди, биттаси гулни ҳал қилса, бошқаси 10та мультфильм қаҳрамонини юборибди. Мард бўлиб айтинг, ўрнимда бўлсангиз қайси бирини беҳурматлик қилиб орқага қайтариб юборардингиз? Ҳаражатларимни бировга гапириб ўрганмаганман, лекин бу гал пул сарфлашимга деярли қўйишмади. Бешинчидан, Шаҳзода, ё Дилсўзнинг қўшиқ куйлагани ғашингизни келтиргандир, балки? Сезиб турибсизку, пул учун келишмаганини - ҳамкасб сифатида қўллаб-қувватлашганини. Яна бир марта раҳмат уларга!"
ҚАНИ ДАБДАБА? ҚАЕРДА ИСРОФГАРЧИЛИК? Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга қувончли кунларни бераверсин!
P/S: Ҳа, дарвоқе, юракни кенг қилинг, одамларга ҳавас билан қараб кўринг, балки сизнинг ҳаётингизда ҳам нимадир яхши тарафга ўзгарар. Илиқ ниятлари билан сийлаганларга эса яна бир бора ташаккур!
Всего комментариев: 0
avatar