Главная » 2016 » Апрель » 25

Дилбар Икромова: «Отам ўқишга ҳужжатларимни онамдан яширинча топширишимни маслаҳат берган»


  • Admin
  • 25 Апр 2016(09:58)
  • 199
  • 0

Ўзбек театр ва кино мухлисларининг севимли актрисаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова “Даракчи” газетасига интервью берди. Ўзбек Миллий академик драма театрининг фидоий ва устоз санъаткорларидан ҳисобланган Дилбар Икромова суҳбат давомида санъатга бўлган илк меҳрининг пайдо бўлишидан бошлаб ижоди, танлаган соҳасида эришган ютуқлари ва ўзи дуч келган айрим тўсиқлар ҳақида сўзлаб берди. 
Актрисанинг айтишича, унинг отаси Илҳомбек Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, онаси Жамилахон уй бекаси бўлган. Оиласида саккиз фарзанд бўлиб, Дилбар Икромова икки ўғил, олти қизнинг учинчиси бўлган.

Дилбар Икромова болалик хотираларини ёдга оларкан, шундай дейди: — Болалигимда шўх бўлмаганман. Отамнинг шеър ўқиши, расм чизишишга онамнинг эса дутор чалишига маҳлиё бўлиб ўтирардим. Онамнинг шу ҳислати менга ўтмаган-да, деб ўкинаман. Бувим ҳаммамизни йиғиб, эртак айтганида бошимни оёғимнинг орасидан чиқариб, уч букланиб турсам, “Жамила”, шу қизингни хонадан олиб чиқ. Қизинг ғалати-я, шифокорга кўрсатинглар, деб жиғибийрон бўларди. Эгилувчанлигим юқори бўлгани учун ҳар хил ҳаракатлар қилишни яхши кўрардим.

207-мактабни талабчан устозлари қўлида таҳсил олган Дилбар Икромова ўша кезлари ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрда саҳналаштирилган Қудрат Хўжаев, Олим Хўжаев, Замира Ҳидоятова иштирокидаги спектаклни кўргач, санъатга меҳр қўяди. 10 йиллик мактабни тамомлагач, кейинчалик ҳужжатларини Тошкент театр ва рассомчилик институтига топширишга аҳд қилади.

Дилбар Икромова: “Онам “Сени у ерга ўқишга қабул қилишмайди, кичкинагина, кўримсиз қиз бўлсанг. Актёрликка келишган йигит-қизларни қабул қилишади”, деган. Бола бўлишимга қарамай иродам кучли эди. Ўзимга ҳали ҳаммага мендан ҳам санъаткор чиқишини исботлайман, дегандим. Отамга онам рухсат бермаганинин айтгандимда, “Ҳеч кимга индамай”, ҳужжатларингни топшириб келавер, дея мени руҳан қўллаб-қувватлаган.

Имтиҳонда ҳайъат-аъзоларининг биринчи саволи: “Сиз мактабни битирганмисиз? 5-6 синф ўқувчисига ўхшар экансиз”, деб кулишганди. Кейин “Қайси асардан парча ўқиб берасиз?”, дейишганида “Бой ила хизматчи”даги Сифат бувини”, десам яна кулги кўтарилган. Маҳоратли ижро этиб, имтиҳондан муваффақиятли ўтганман. “Имтиҳонга келганларнинг бари бош қаҳрамонларни ижро этишга интилишади. Сизнинг бошқа йўлдан борганингиз маъқул келди”, дея ўқишга қабул қилишган. 
Актриса учинчи босқичда ўқиб юрган кезларида ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида “Бой ила хизматчи” спектакли саҳналаштирилади. Устози ушбу спектаклида Мастон ролига мос актриса излашаётгани, Тўла Хўжаев деган одамга учраши кераклигини айтади. Устозининг маслаҳатига амал қилган актриса машҳур режиссёр Туроб Хўжаев билан учрашиб, ундан санъатнинг кўп сир-асрорларини ўрганади. 1968 йили театрда ёрдамчи гуруҳда ишлаб, 1970 йилда Тўла Хўжаев актрисани театрга, ишга таклиф қилади. Театрдаги фаолияти давомида ҳамкасбларининг: “Бу ерда умрингни ўтказма, кет”, деган “масалаҳат”лари актриса руҳиятимга таъсир қилиб, ўксинганидан ўйчан бўлиб қолади. Дилбар Икромова ролсиз қолган кунларида қаттиқ тушкунликка тушиб, кўнглида “Кетсаммикан?”, деган иккиланиш пайдо бўлган.

Ролсиз юрган кунларининг бирида Дилбар Икромовани Турғун Азизов ўзи саҳналаштираётган “Ўзбекча рақс” спектаклига таклиф этади. Ҳамкасбларининг Турғун Азизовга “Бу Дилбар Икромованинг роли эмас!” дейишларига қарамай, актриса ўз образи характерини тўлақонли очиб беришига ишонади. Асардаги Қумри чеварнинг қисматидан таъсирланган актриса бунинг уддасидан чиққан ҳам.

Илк маротаба 35 ёшида Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони» фильмида Сотти ролини ижро этган актриса халқ назарига тушади. Театрда момо, она ролларини ижро этиб келаётган актриса 80-йиллардан бошлаб кинода ҳам она ролларини ижро эта бошлайди.

Дилбар Икромова: “Онам доим “Ўзбекистон халқ артисти» унвонини олганингни кўрсам, армоним йўқ эди. Кейин ўлсам ҳам майли эди” дерди. Айтганидек, унвон олганимдан бир ой ўтиб, 84 ёшида вафот этди. Отам эса 74 ёшида оламдан ўтган. Ёруғ кунларни кўришолмади, деб ўкинаман.

Теги: Дилбар Икромова: «Отам ўқишга ҳужжа

Всего комментариев: 0
avatar