Главная » 2015 » Ноябрь » 25

Дилсўз ижодга қайтди


  • Admin
  • 25 Ноя 2015(17:48)
  • 479
  • 0

Турмуш қургани ва фарзандлик бўлгани боис бироз танаффус қилган хушовоз хонанда “Ниҳол” мукофотининг совриндори Дилсўз яна ижодга қайтди. Бу ҳақида хонанданинг устози Сардор Раҳимхон маълум қилмоқда.    Уларнинг сўзларига қараганда, Дилсўз  янги ижодкор билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ижодкор бугунги кунга қадар эстрадамизнинг кўплаб санъаткорларига хит ва талабгор қўшиқларни яратиб бераётган  машҳур бастакор Аҳмад Ҳожиматовдир. Айни дамда янги қўшиқлар ёзиш билан банд бўлган Дилсўз тез кунда навбатдаги ижод маҳсулини сайтимиз орқали тақдим этади. Шундай экан, кузатишда давом этинг.

Всего комментариев: 0
avatar