Главная » 2015 » Март » 31

Дилсўз шу йилнинг 21-апрель куни турмушга чиқмоқда


  • Admin
  • 31 Мар 2015(16:56)
  • 5130
  • 1

Дилсўз “Манго” гуруҳи хонандаларидан бири Фаррух билан шу йилнинг 21 апрель куни оила қурмоқда. Фаррух Дилсўз билан анча йиллардан буён таниш, уларнинг муҳаббат қиссасига 7 йил бўлган, дея хабар беради uz24.uz нашри protoday.uz сайти маълумотлари асосида.

Тўйдан кейин Фаррух Дилсўзнинг қўшиқ айтишига қарши эмаслигини, шу соҳага унинг ўзи олиб кирганини айтган. “Навоийда ўқиб юрган кезларимиз аввал мен Тошкентга келиб, ижодимни бошладим. Кейин Дилсўзни олиб келдим. Шундан сўнг, Сардор Раҳимхон ўтказган кастингда иштирок этди ва ижодини бошлади. Қолаверса, биз ҳамкасбмиз, соҳамизни яхши тушунамиз”,-дейди у.

Маълумот учун, Фаррух 1989 йил Навоийда туғилган. Ижодий фаолиятини “Манго” гуруҳи таркибида бошлаган ва давом эттирмоқда.

Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова) 1989 йил Навоийда туғилган. "Ниҳол" мукофоти совриндори.

Теги: Дилсўз шу йилнинг 21-апрель куни ту

Всего комментариев: 1
avatar
1 fazliddin_qorolpoq • 09:59, 10 Апр 2015
privet
avatar