Главная » 2016 » Май » 18

Дилсўз турмуш ўртоғига таъсирли табрик йўллади


  • Admin
  • 18 Май 2016(20:13)
  • 521
  • 0

Бугун, 18 май куни хонанда Дилсўзнинг турмуш ўртоғи Фарруҳ Раимов туғилган кунини нишонлаяпти. Шу муносабат билан хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида Фарруҳ Раимовга аталган қалб сўзларини ёзиб қолдирди:

“Туғилган кунингиз муборак бўлсин, дадажониси! Сизга узоқ умр, бахт-саодат, омад, ижодий парвозлар тилайман! Бахтимизга доим соғ бўлинг, сиз бизнинг ҳимоячимиз, қалқонимизсиз. Бир умр бахтдан сармаст бўлиб яшайлик, Иллоҳим!” 

Хонанданинг мухлислари ҳам бу эзгу тилакларга қўшилган ҳолда Фарруҳ Раимовни туғилган куни билан табрикламоқда. 

Шу ўринда биз ҳам Фарруҳ Раимовни таваллуд куни билан қутлаймиз!

Всего комментариев: 0
avatar