Главная » 2017 » Май » 30

Дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз трансформер автомобиль тақдим этилди


  • Ies_92uz
  • 30 Май 2017(10:31)
  • 306
  • 0

Италиянинг Camal ва АҚШнинг OSVehicle компаниялари дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз трансформер автомобили прототипини тақдим қилишди. Унинг яратувчилари ғоясига кўра, машина 5 та асосий қисмдан иборат.

Моделнинг номи Edit бўлиб, унинг таркибий қисмилари қуйидагилардан иборат: олд ва орқа қисм, том, эшиклар ва шасси. Шассидан бошқа барча элементлар нисбатан осон алмаштирилиши мумкин. Муаллифларнинг фикрича, шу тариқа машина турли автомобиль компаниялари томондан турли мақсадлар учун қўлланиши мумкин. 

Трансформацияланиш имкониятига қарамасдан, машина ҳамиша деярли бир хил ўлчам ва шаклга эга бўлиб қолади.

Машина яратувчиларининг таъкидлашича, автомобилда алмаштирилувчи деталларнинг қўлланиши уни узоқ муддат қўллаш борасида анча самарали қилади ва ишлаб чиқарилишини арзонлаштиради.

Ҳозирча Edit фақатгина рендер ва компьютер модели кўринишида мавжуд. Машинада куч қурилмаси сифатида электр тизимни қўллаш кўзда тутилган.

Агар машинанинг серияли версияси ишлаб чиқариладиган бўлса, уни энг юқори бешинчи даражадаги автопилот технологиясини қўллаш учун мослаш мумкин бўлади. Бешинчи даражали автопилотда автомобилда одам бошқариши учун мўлжалланган ҳеч қандай органлар талаб қилинмайди.

манбаа: voydoda.com

Всего комментариев: 0
avatar