Главная » 2017 » Ноябрь » 16

Дунёнинг энг кучли футболчиси ким? Роналдиньо жавоб берди...


  • Ies_92uz
  • 16 Ноя 2017(19:08)
  • 1298
  • 0

Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси Роналдиньо ватандоши Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

 

Футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо ватандоши Неймар ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
 
“Менга Неймарнинг ўйинларини кузатиш ёқади, ҳозирда у Бразилия футболининг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади.
 
Неймарни мен кийган Бразилия либосида кўриш жуда ҳам ёқимли ҳолат. У айни пайтда оптимал спорт формасида.
 
“ПСЖ” сафида муҳим голларни уришда давом этмоқда, Неймарнинг Парижга кўчиб ўтганини ҳамма каби оддий қабул қилдим. Чунки ҳар бир футболчи ўз истагига кўра йўл тутишга ҳақли.
 
Неймар Бразилияни жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишига ёрдам бера оладими? Нега, йўқ дейман.  
 
Албатта, Неймар шубҳасиз дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади.
 
Ишонаманки, Неймар Россияда Бразилияга керакли ёрдамни бера олади”, дейди Роналдиньо.
 
Маълумот учун, Роналдиньо Бразилия термасидаги фаолиятини 2008 йил якунлаган. Неймар эса ҳозирда ўз миллий жамоасига ёрдам беришда давом этиб келмоқда.
 
Роналдиньо Неймарнинг ҳозирдаги клуби “ПСЖ”да 2001–2003 йиллар давомида фаолият кўрсатган ва кейинчалик футболда кўзга кўринишига сабаб бўлган “Барселона”га ўтган.
 
Неймар эса аксинча, “Барселона” клубидан жорий йилги ёзги трансферлар мавсумида “Пари Сен-Жермен” клубига 222 миллион евро эвазига ўтиш билан бирга дунёнинг энг қиммат футболчисига айланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси биринчилардан бўлиб 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан эди. 

Всего комментариев: 0
avatar