Главная » 2017 » Июнь » 12

Душанба куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади


  • Ies_92uz
  • 12 Июн 2017(08:37)
  • 221
  • 0

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 11 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво иссиқ бўлади. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +34... +36, кечаси эса +18...+20 даража иссиқ бўлиши кузатилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда вилоятларида ҳам ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат +32... +37, кечаси эса +14...+19  бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси эса +15... +20 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 см  тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8метр тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқ ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +19... +24 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. 

Всего комментариев: 0
avatar