Главная » 2017 » Август » 4

Душанбадан бошлаб 7346 нафар ўзбекистонлик ҳаж сафарига жўнайди


  • Ies_92uz
  • 04 Авг 2017(16:45)
  • 184
  • 0

Жорий йил 7-23 август кунлари 7346 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Зиёратчиларга сафар олдидан Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари туширилган махсус кийим ва сумкалар, ҳаж қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди. Барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур вакциналар билан эмланганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 28 июль куни 10 кишидан иборат дастлабки ишчи гуруҳи Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнатаб кетди. Ҳожилар учун Макка ва Мадина шаҳарларида меҳмонхоналардан жойлар ажратилган. Зиёратчиларга транспорт, озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат йўлга қўйилади. Меҳмонхонада махсус жиҳозланган ошхона ҳамда тиббиёт маркази ташкил этилган.
 
Ҳар 49 нафар зиёратчига биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари (элликбоши) бириктирилган. Шунингдек, зиёратчиларга 35 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.
 
Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидениеси дастурларини томоша қилиш имконияти яратилади.
 
Маълум қилинишича, ҳожилар Мадина шаҳрини 4 кун зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. 7 август, душанба куни иккита авиарейсда Тошкент ва Наманган шаҳридан 459 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрига кузатилади.
 
Зиёратчиларнинг ҳаж сафарини ташкиллаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги “Новза” масжидида махсус штаб ташкил қилинган.
 
Зиёратчилар ҳаж сафаридан 8-24 сентябр кунлари қайтишлари режалаштирилган. 

Всего комментариев: 0
avatar