Главная » 2017 » Декабрь » 25

Ҳеч қайси футболчи “Реал”ни Месси каби йиғлата олмаган


  • Ies_92uz
  • 25 Дек 2017(09:46)
  • 408
  • 0

Кечаги ғалабадан сўнг Лионель Месси ва “Барселона” бир қанча рекордларни янгилашди.

 

Кеча, 23 декабрь куни Каталониянинг “Барселона” клуби Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “эл-класико” баҳсида “Реал”ни янчиб ташлагани ҳақида хабар бергандик.
 
Ҳатто, “Барселона” етакчиси Лионель Месси сўнгги учинчи голга бутсаси ечилиб кетган ҳолатда пас берганини ҳам таъкидлаб ўтдик.
 
Кейинчалик, “Барселона” футболчилари ғалабани нишонлаш эвазига рақиб футболчиси Роналдунинг устидан мийиғида кулиб олишганини ҳам эслатиб ўтишимиз даркор.
 
Юқорида ёзганларимизнинг барчаси норасмий воқеалар бўлиши мумкин. Аммо, энди “Барселона” ва Лионель Мессининг кечанинг ўзида ўрнатган расмий рекордларини санаб ўтамиз.
 
Демак, кеча, 23 декабрь куни Лионель Месси “Барселона” футболчиси сифатида афсонавий ҳамкасби Герд Мюллернинг бир жамоа сафида урган голлари бўйича рекордини янгилади.
 
Аргентиналик ҳужумчи “Реал”га қарши учрашувда ўзининг “Барселона” сафидаги 526-голини урди. Герд Мюллер эса 1964-1979 йиллар давомида “Бавария” сафида 525 та гол урган экан.
 
Шунингдек, Месси “Реал” дарвозасига тўп киритиб, ўтган мавсумдан бери ўзининг барча мусобақалардаги 54-голини урди.
 
Ҳужумчи 2017 – йилда, бу борада Криштиану Роналду (“Реал”), Роберт Левандовски (“Бавария”) ва Эдинсон Кавани (“ПСЖ”) каби рақобатчилари ортда қолдирди.
 
Юқорида санаб ўтган барча футболчилар бу йилдаги охирги ўйинларини ўтказишди. Фақат, жорий йилда 53 та гол урган ва захирадаги бир ўйини бор, “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн, Мессини ортда қолдира олиши мумкин, холос.
 
Бундан ташқари, 64-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Месси примера ўйинчилари орасида, “Реал” дарвозасини энг кўп ишғол қилиш бўйича ҳам ягона футболчи бўлиб турибди - 25 та гол.
 
“Барселона” эса, Испания примероси тарихида илк бор мадридликларни қаторасига учта ўйинда мағлуб этишни уддалади.
 
Аниқроғи, “Барселона” 2015 йилнинг 21 ноябрь куни  “Саньтяго Бернабеу” стадионида 0:4 ҳисобида таслим этган, кейинчалик жорий йилнинг 23 апрелида Месси сўнгги дақиқалардаги голи жамоасининг ғалабасини таъминлаган, 2:3. Хабарингиз бор, кеча “Барселона” яна меҳмонда “Реал” устидан ғалабага эришди.
 
Маълумот учун, “Барселона” мазкур ғалабадан сўнг “Реал”дан 14 очко илгарилаб кетди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади.
 
Изоҳ: “Реал” клубида битта қолдирилган ўйини бор.

Всего комментариев: 0
avatar