Главная » 2017 » Июль » 9

Ҳеч ким ўзбек бўлолмас: Япония аҳли “атиги” 33.7 даража жазирамага чидай олмаяпти


  • Mirkarimoff
  • 09 Июл 2017(22:45)
  • 1483
  • 0

Японияда 600 дан зиёд фуқаро жазирама туфайли шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг икки нафари жуда оғир аҳволда, деб хабар берди NHK телеканали.
 
Япониядаги 47 префектурадан 45 тасида жами 608 нафар одам шифохонага ётқизилган. 2 нафари эса ҳушига келмаган ва аҳволи оғирлигича қолмоқда.
 
62 нафар инсон Токио шаҳрида жазирамадан жиддий зарар кўришган. У ерда ҳаво ҳарорати 33,7 даражага кўтарилди.
 
Бу кўрсаткич мамлакат бўйича энг юқори эмаслиги таъкидланмоқда. Масалан: Гифу ва Гумма префектураларида иссиқлик ўлчагич кўрсаткичи 36,5 даражага кўтарилган.
 
Айтида – 35,5, Сайтаме ва Хоккайдода – 35,6, Киото ва Фукусимада – 35,5 даражагача жазирама иссиқлик давом этмоқда.

Manba: qalampir.uz

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar