Главная » 2018 » Январь » 6

Энди Россиядан иш топиш янада осон


  • Ies_92uz
  • 06 Янв 2018(11:58)
  • 363
  • 0

“Шахсий кабинет” агентликка Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш истагини билдирган россиялик иш берувчилар рўйхати билан танишишини таъминлайди.

 

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги “Работа в России” порталида “шахсий кабинет” очди.
 
“Шахсий кабинет” агентликка Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш истагини билдирган россиялик иш берувчилар рўйхати билан танишишини таъминлайди.
 
Агентликда, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлайдиган иш берувчининг меҳнат шароитлари билан танишиш ва мамлакат фуқароларига нисбатан меҳнат қонунларини бузган иш берувчилар юзасидан Россия Федерациясининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш федерал хизмати “шахсий кабинети”га сўров юбориш имконияти пайдо бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида 2017 йил 5 апрель куни имзоланган Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим 2017 йилнинг 21 декабридан кучга кирди.
 
Мазкур Битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Всего комментариев: 0
avatar