Главная » 2017 » Ноябрь » 7

Энг қиммат жамоалар рейтинги тузилди... Рўйхатда “Реал” етакчи эмас!


  • Mirkarimoff
  • 07 Ноя 2017(23:24)
  • 1210
  • 0

“CIES Football Observatory” тадқиқот маркази Европанинг 5 та топ-лигасида иштирок этадиган клублар нархлари ҳақида маълумот берди.
 
Яъни жамоалар таркибидаги футболчиларнинг тахминий трансфер нархидан фойдаланиб, жаҳондаги энг қиммат 10 та клуб рўйхатини тузиб чиқди.
 
Унга кўра, Англиянинг “Манчестер Сити” дунёдаги энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхатида энг олдинги ўринга жойлаштирилди!
 
“Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Барселона” ва “Челси” клубларининг ҳозирги таркибининг умумий қийматининг 1 миллиард евродан юқори кўрсаткични забт этди.
 
“Манчестер Сити” жамоаси таркибидаги умумий футболчиларнинг нархи 1 миллиард 196 миллион евродан ташкил топди. Клубнинг энг қиммат футболчиси сифатида Кевин де Брюйне (144,5 миллион евро) қайд этилди.
 
Бундан ташқари, “Сити”нинг яна уч футболчисининг нархи ҳам 100 миллион евродан кўпроқ. Улар Лерой Сане (118,4 миллион евро), Раҳим Стерлинг (118,2 миллион евро) ва Габриэль Жезус (105,4 миллион евро) лар ҳисобланишади.
 
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини Англиянинг яна бир вакили “Тоттенхэм” эгаллаган. Ушбу жамоа футболчиларнинг умумий нархи 1 миллиард 173 миллион евро бўлиб, лондонликлар орасида Харри Кейн (186 миллион евро) энг қиммат футболчи ҳисобланади.
 
Кучли учликни “Барселона” жамоаси якунлаб берди. Каталониялик футболчиларнинг умумий қиймати бир миллиард 130 миллион еврони ташкил этмоқда.
 
Уларнинг энг қиммат футболчиси сифатида Луис Суарес кўрсатилган бўлса, (134 миллион евро) Лионель Мессининг трансфер қиймати 117,3 миллион еврони ташкил этди.
 
Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги соҳиби, Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари кутилмаганда рўйхатнинг 6-ўрнидан жой эгаллашди.
 
“Қироллик клуби” футболчиларнинг умумий нархи 903 миллион евро. Шунингдек, мадридликлар таркибида Криштиану Роналду энг қиммат футболчи сифатида кўрсатилган. Португалиялик футболчининг трансфер қиймати 96 миллион еврони ташқил қилмоқда.
 
Ҳозирда дунёнинг энг қиммат футболчиси Неймар тўп сурадиган Франциянинг “ПСЖ” клубига рўйхатнинг 10-ўрни насиб этди.
 
Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий йилги трансферлар мавсумида 222 миллион евро эвазига Испаниянинг “Барселона” клубидан “ПСЖ”га ўтиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
 

Энг қиммат 10 та жамоанинг рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
 

1. “Манчестер Сити” — 1,196 млрд евро.
 
2. “Тоттенхэм” — 1,173 млрд евро.
 
3. “Барселона” — 1,130 млрд евро
 
4. “Челси” — 1,044 млрд евро.
 
5. “Манчестер Юнайтед” — 919 млн евро.
 
6. “Реал Мадрид” — 903 млн евро.
 
7. “Ливерпуль” — 901 млн евро
 
8. “ПСЖ” — 864 млн евро
 
9. “Атлетико Мадрид” — 800 млн евро.
 
10. “Ювентус” — 743 млн евро.
 
Маълумот учун, футболчиларнинг трансфер қиймати “CIES” тадқиқот гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган алгоритм асосида баҳоланади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar