Главная » 2017 » Май » 28

Энг кутилган янгилик: GM Uzbekistan автомобиллари энди сўмда сотилади


  • Ies_92uz
  • 28 Май 2017(09:07)
  • 262
  • 0

Қарор ижроси учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов масъул этиб белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти кеча, 26 май куни "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорнинг 1-бандида қайд этилишича, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта – сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқулланган.

2-бандида жорий йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунинг соҳадаги эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.

Қарор ижроси учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов масъул этиб белгиланган.

Всего комментариев: 0
avatar