Главная » 2017 » Декабрь » 20

Энрике Иглесиас Тошкентда концерт беради


  • Ies_92uz
  • 20 Дек 2017(19:29)
  • 365
  • 0

Хулио Иглесиас 2008 йил Гулнора Каримова таклифи билан Тошкентга ташриф буюриб, концерт дастурини тақдим этганди.

 

Аввалроқ, декабрь ойида Ўзбекистонда уч жаҳонга таниқли мусиқа санъати юлдузлари коцнерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
15 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида инглиз хонандаси Робби Уильямснинг тарбия, маданият ва маънавиятдан йироқ концерт дастури бўлиб ўтди.
 
17 декабрь куни классик санъат шинавандалари, операни қадрлайдиганлар “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройига, таниқли опера устаси, нодир тенор Хосе Каррераснинг концерт дастурига жам бўлдилар.
 
Аввалги хабарларда айтилганидек, декабрь ойида концерт дастури кутилаётган учинчи хорижлик юлдуз номи сир тутилаётган эди. Ва ниҳоят унинг номини ошкор этиш вақти ҳам келди.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасидан “Qalampir.uz”га хабар қилишларича, 28 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида таниқли испан хонандаси Энрике Иглесиас концерт дастурини тақдим этади.
 
Маълумот ўрнида, Энрике Иглесиас Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда. Унинг отаси, жаҳон юлдузи Хулио Иглесиас 2008 йил Гулнора Каримова таклифи билан Тошкентга ташриф буюриб, концерт дастурини тақдим этганди. Ўшанда Хулио Иглесиас Гулнора Каримова билан “Бесаме мучо” қўшиғини дуэт кўринишида куйлаган эди. 

Всего комментариев: 0
avatar