Главная » 2017 » Декабрь » 30

Энрике Иглесиаснинг концертида Президентнинг оила аъзолари ҳам меҳмон бўлди


  • Ies_92uz
  • 30 Дек 2017(14:17)
  • 430
  • 0

Концерт дастурида ўзбекистонлик таниқли санъаткорларга ҳам кўзимиз тушди.

 

Аввалроқ, испаниялик таниқли хонанда Энрике Иглесиас 28 декабрь куни илк бор Ўзбекистонга ташриф буюраётгани, “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 28 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройи одамлар билан лиқ тўла эди. Соат 19:00 га мўлланжалланган концерт дастурига мухлислар соат 17:00 дан ташриф буюра бошлашди.
 
Хабарингиз бор, ушбу концертга чипталар сотилгани йўқ. Йил давомида мамлакат ривожи учун ўзининг катта ҳиссасини қўшган, тараққиёт ва фаровонлик йўлида хизматини аямаган илм-фан, маданият ва санъат, спорт, ОАВ, ижтимоий соҳалар ходимларига Янги йил совғаси сифатида концерт таклифномалари тақдим этилди.
 
Концерт дастурида ўзбекистонлик таниқли санъаткорларга ҳам кўзимиз тушди.
 
Энрике Иглесиаснинг шов-шувли концерт дастурига Ўзбекистон Республикаси Президентининг оила аъзолари – қизлари, ўғли, куёвлари ҳам ташриф буюрди.
 
Концертда одамлар 20 дақиқа ўз ўриндиқларида ўтириб, қолганини эса тик туриб, рақсга тушиб, хонандани қўллаб-қувватлаб ўтказдилар. Кимдир саҳнага чиқиб суратга тушди, кимдир рақсга... Концерт дастури ўта профессионаллик билан ташкил этилганки, жонли ижрода ҳеч қандай техник носозлик кўзга ташланмади. Қўриқчилар ҳам хонанда билан суратга тушишни истаганларни четга суриб қўйгани йўқ. Аксинча, ёшларга хос, ўта енгил руҳда ташкил этилган концертда меҳмонлар ҳақиқатан ҳордиқ чиқарди.
 
Концертдаги энг унутилмас воқеалардан бири ўзбекистонлик хонанда Улуғбек Исмоиловнинг Энрике Иглесиас билан бир саҳнада қўшиқ ижро этгани бўлди. Ҳатто, Энрикенинг ўзи ҳам Улуғбек Исмоиловнинг қўшиқни худди ўзидек ижро этишига қойил қолди.
 
Аслида бу концерт чипталари ҳам маълум бир маблағ эвазига сотилиши, ундан тушган пулларни тадбиркорлар санаб олиши ҳам мумкин эди. Йўқ, ҳукумат йил давомида халқ манфаати йўлида бетиним меҳнат қилганларни тақдирлаш, уларга эсдақоларли совға тайёрлашнинг уддасидан чиқди. Бу кун концертга борган фидойилар, ташаббускор ёшлар хотирасида кўп йиллар сақланиб қолиши тайин. 

Всего комментариев: 0
avatar