Главная » 2017 » Декабрь » 25

Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концертига қаердан чипта олиш мумкин?


  • Ies_92uz
  • 25 Дек 2017(09:42)
  • 148
  • 0

Иттифоқ расмийлари ушбу маълумотларни рад этиб, концерт ташкилотчилигида иштироклари йўқ эканини маълум қилдилар.

 

Аввалроқ, жаҳонга машҳур испан хонанда Энрике Иглесиас 28 декабрь куни Тошкент шаҳрида концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу хабардан сўнг, таҳририятимизга концертга чипта олиш масаласи билан бир қатор қўнғироқлар, мурожаатлар бўлди.
 
Маълумотларга қараганда, 28 декабрь куни Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган хонанда  Энрике Иглесиаснинг концерт дастури учун чипталар сотувга чиқарилмаган.
 
Концертга таклифнома билан кириш мумкин. Ижтимоий тармоқларда эса таклифномалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан тарқатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Иттифоқ расмийлар ушбу маълумотларни рад этиб, концерт ташкилотчилигида иштироклари йўқ эканини маълум қилдилар.
 
Хабарларга қараганда, концертга таклифномалар давлат ташкилотлари томонидан тарқатилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Энрике Иглесиас Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда. Унинг отаси, жаҳон юлдузи Хулио Иглесиас 2008 йил Гулнора Каримова таклифи билан Тошкентга ташриф буюриб, концерт дастурини тақдим этганди. Ўшанда Хулио Иглесиас Гулнора Каримова билан “Бесаме мучо” қўшиғини дуэт кўринишида куйлаган эди. 

Всего комментариев: 0
avatar