Главная » 2016 » Март » 5

Эрдўған Гвинея президентининг туғилган кунига 50 та автобус совға қилди


  • voydodaxek
  • 05 Мар 2016(17:02)
  • 527
  • 0

Туркия президенти Ғарбий Африка давлатларига турне уюштирди.

 

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғарбий Африка давлатларига уюштирган турнеси давомида Гвинея давлатига ташриф буюрди. Ташриф чоғида Туркия президенти Гвинея давлат раҳбари билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар берди.

Туркия президентининг Африка давлатларига ташрифидан асосий мақсад, иқтисодий ҳамкорликни янада ошириш ва турк маҳсулотларининг сотилиши учун Африкадаги бозорларни кенгайтириш ҳисобланади.

Эрдўған Гвинея президенти Альфа Конде билан Туркия-Гвинея Бизнес форумида қатнашди. Шундан сўнг Эрдўған Конденинг туғилган куни билан табриклаб, пойтахт Конакри шаҳрига 50 та автобус совға қилди, дейди “Turkiye Gazetesi”.
Всего комментариев: 0
avatar