Главная » 2016 » Январь » 29

Эритрея ҳукумати: Диққат, эркаклар етишмаяпти!


  • voydodaxek
  • 30 Янв 2016(00:19)
  • 988
  • 3

Африканинг Эритрея давлати эркакларга энг камида икки аёлга уйланиш мажбурияти қўйилди

 

Африканинг Эритрея давлати  ҳукумати эркакларга энг камида 2 аёлга уйланишлари лозимлиги борасида хукумат қарори кучга кирди.

Айтиш керакки, бу қарор баъзи африкаликларни ҳайратга солмоқда. Эфиопиядаги уруш вақтида кўплаб эркакларнинг ҳалок бўлгани боис, Эритреяда ҳам эркаклар сони кескин камайиб кетган. Ҳукумат томонидан берилган изоҳда, бу қарор орқали давлат кўпхотинликни ёқлаши ҳақида айтилган. Бу ҳақда “Thewhistler.ng” нашри хабар берди.

Шаҳардаги мавжуд ҳолатни ҳисобга олиб Эритрея дин ишлари бўйича бошқармаси қуйидаги қарорни қабул қилган:

“Ҳар бир эркак энг ками билан икки аёлга уйланиши лозим. Бу қарорга бўйсунишни истамаган шахсларни қамоқхонада оғир ишларни бажариш шарти билан умрбод қамоқ жазоси кутмоқда. Эрининг бошқа аёлга уйланишига қаршилик қиган аёл ҳам умрбод қамоқ жазосига хукм қилинади”.

Баъзи фуқаролар ҳукуматнинг бу қароридан сўнг ўз фуқароликларини ўзгартиришга ҳаракат қилаётганлари ҳам маълум бўлган. Эслатиб ўтамиз, 2000 йили бўлиб ўтган Эритрея-Эфиопия урушида жами 150.000 ҳарбий ҳалок бўлган эди. Бугун Эритреяда жами 4 млн аҳоли истиқомат қилади.
Всего комментариев: 3
avatar
1 UzAdmin • 09:26, 30 Янв 2016
Men shu yoqta yashaganimda 12 ta hotin olardim
avatar
2 Umid_Sm • 15:08, 30 Янв 2016
Zööörkuuu
avatar
3 Azizbek1990 • 16:55, 30 Янв 2016
BAy Bay
avatar