Главная » 2017 » Май » 8

Эрон полицияси "Месси"ни ҳибсга олди


  • Mirkarimoff
  • 09 Май 2017(00:05)
  • 2363
  • 1

Ташқи кўриниши "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига жуда ўхшаб кетадиган 25 ёшли Реза Парастеш ўтган дам олиш кунлари Эрондаги Хамадан шаҳрида жамоат тартибини бузгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди. 

Манба берган маълумотга кўра, полиция "эронлик Месси"ни у билан кўплаб одамлар суратга тушмоқчи бўлгани учун ҳибсга олган. Шунингдек, қонун ҳимоячилари Парастешнинг автомобилини ҳам мусодара қилган. 

"Мессининг эгизаги" бир неча ой олдин "Барселона" либосида суратга тушиб, спорт сайтларидан бирига юборганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. 

Всего комментариев: 1
avatar
1 Ferganis • 16:00, 09 Май 2017
Shuyam yangili boldiyu tovba qildim
avatar