Главная » 2018 » Январь » 2

Эронда нима бўляпти ўзи?


  • Ies_92uz
  • 02 Янв 2018(16:38)
  • 300
  • 0

Эроннинг президенти Ҳасан Роуҳани ҳукуматга қарши намойишларга дастлабки вақтда фикр билдирганида, ҳар бир фуқаро ўз фикрларини бундай намойишлар орқали билдириши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Ўтган йилнинг 28 декабрида Эроннинг Машҳад шаҳрида норозилик намойишлари бошланган эди. Бундай намойишларнинг бошланишига нарх-навонинг ошиб кетганлиги сабаб бўлган. Норозилик намойишлари мамлакат бўйича кенгайиб, бошқа шаҳарларда ҳам ўтказила бошланди. Эроннинг президенти Ҳасан Роуҳани ҳукуматга қарши намойишларга дастлабки вақтда фикр билдирганида, ҳар бир фуқаро ўз фикрларини бундай намойишлар орқали билдириши мумкинлигини таъкидлаган.

Бугун, Эрон президенти Ҳасан Роуҳани ҳукуматга қарши бундай намойишларга биринчи марта қарши чиқди. Ҳасан Роуҳани, “Бизнинг мамлакатимиз душманлар устомонлик билан фойдаланадиган вазиятга тушиб қолмаслиги керак. Мен эронликларни, биринчи навбатда ёшларни ҳушёрликка чақираман. Бутун Яқин Шарқ, шу билан бирга бизнинг мамлакатимиз ҳам мураккаб вазиятларни бошидан кечирмоқда”, деган.

Эроннинг президенти ўз чақириғида қайси душманларини назарда тутганини, генерал Масуд Жазаери аниқлаб берган. Унинг сўзига кўра, намойишчиларнинг ортида Эрондаги вазиятни кескинлаштиришни хоҳлаган давлатлар турибди.

Эронлик генерал, “АҚШ ва халқаро сионистлар ҳар доим Эронда тартибсизликлар келтириб чиқаришга ҳаракат қилишган. Бу билан америкаликларни ўзларининг муаммоларидан чалғитиб, Оқ уйга қарши чиқишининг олдини олишмоқда”, деган. 

Шунингдек, АҚШ айирмачилар ҳаракатлари гирдобида қолиб кетгани, америкаликлар ва сионистларнинг Эронга қарши ҳаракатлари уларнинг ўзига қарши зарба бўлишини қўшимча қилган.

Шунга қарамасдан, Эронда беш кундан бери давом этаётган намойишлар давомида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди. Уларнинг 17 нафари намойишчилар, 3 нафари полициячилардир. Намойишнинг юзлаб иштирокчилар ҳибсга олинган, хусусан, фақат Теҳроннинг ўзида сўнгги уч кун ичида 450 нафар киши ҳибсга олинган. 

Всего комментариев: 0
avatar