Главная » 2017 » Декабрь » 21

Эртага Тошкентда арзонлаштирилган Янги йил ярмаркаси очилади


  • Ies_92uz
  • 21 Дек 2017(17:49)
  • 178
  • 0

Ярмарка 22 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар давом этади.

 

Янги йил байрами яқинлашгани сари бозорлардаги маҳсулотлар нархи ўсиши ҳолати кўп кузатилади. Бундай вазиятда аҳолининг чўнтагига катта зиён етишининг олдини олиш мақсадида давлат томонидан арзонлаштирилган махсус савдо ярмаркалари ишга туширилади. Улардан бири Ўзбек миллий академик драма театри ҳовлисида ҳам ўтказилиши назарда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ваъзирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Эртага, 22 декабрдан бошлаб, Ўзбек миллий академик драма театри ҳовлисида соат 09:00 дан 18:00 га қадар янги йилга аталган озиқ-овқат савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
 
Шунингдек, ярмарка ҳақида маълумот берилар экан, унда  50 турдаги озиқ-овқат махсулотлари имтиёзли,  қулай ва хамёнбоп нархларда сотилиши, маҳсулот миқдори чегараланмагани таъкидланган.
 
Иш билан банд бўлганларнинг ўрнига оила аъзолари келиб харидларни амалга ошириши мумкинлигини айтиш ҳам ёддан чиқарилмаган.

Всего комментариев: 0
avatar